Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Риштон туманида эркак ўзаро келиб чиққан жанжал сабаб ўз қўшнисини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Хабарга кўра, ҳолат Риштон туманининг “Меҳнатобод” маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, икки қўшни ўртасида яшаш хонадонлари чегараларининг низоси сабаб жанжал келиб чиққан. Оқибатда жаҳл устида бири иккинчисига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган. Жабрланувчи олган жароҳати сабабли вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, ушбу жиноят вилоят ИИБ раҳбарияти иштирокида муҳокама қилинган. Бошқарма бошлиғи мазкур ҳолатда жанжал юзага келгунича маҳалла фаоллари буни сезмаганини, уларни муросага келтирмаганини танқид қилган.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Спорт
“ПСЖ” Лионель Мессига ўринбосар сифатида “Манчестер Сити” етакчисини олиб келмоқчи